Мутахассис сирлари: Телефонда суҳбатлашиш одоби!

  • Home
  • Business
  • Мутахассис сирлари: Телефонда суҳбатлашиш одоби!

Меҳмондўстлик Академияси мураббийи ва лойиҳалар бошқарувчиси Кравченко Максим телефонда суҳбатлашиш одоб қоидалари билан бўлишди! 

1. Суҳбат давомида қаддингизни тик тутинг — шунда овозингиз ишончлироқ чиқади.

2. Агар имкониятингиз бўлса, гўшакни имкон қадар тезроқ кўтаринг ( ва билинг-ки, суҳбатдошингиз ўз навбатида бешинчи-олтинчи чақирувдан сўнг қўнғироқни якунлаши керак – бу ҳам одоб қоидаси).

3. Гўшакни кўтаргач, стандарт таништирувни ишлатиш керак: 

– Ташкилотни номини айтиш;

– Бўлимни номини айтиш;

– Ўзингизни таништириш;

– Қўнғироқ қилган инсон билан саломлашиш.

4. Меҳмон билан мулоқот қўнғироқ қилувчи учун қулай бўлган тилда амалга оширилади (ўзб., рус., ингл.)

5. Агар суҳбат бошида меҳмон ўзини таништирмаган, сиз эса унинг исмини билишингиз керак бўлса, ундан ўзини таништирини илтимос қилинг. Ва албатта суҳбат чоғида меҳмоннинг исмини ишлатинг!

6. Овозингиз дўстона бўлиши керак. Овознинг интонацияси ижобий бўлиши керак. Меҳмон сизни кўрмаслигини ёдда тутиш жуда муҳим-у сизнинг табассумингизни тинглаши керак.

7. Агар сиз телефон суҳбатини кутиш режимига ўтказишингиз керак бўлса, меҳмонга бу масала тегишли идорада аниқлаштирилишни талаб қилишини тушунтириш керак. 

8. Агар меҳмон қўнғироқни кутолмаса. Имкон қадар тезроқ жавоб билан унга қўнғироқ қилинг. 

9. Ҳеч қачон қўнғироқ қилувчининг гапини бўлманг. 

10. Ҳар доим қўнғироқ учун меҳмонга миннатдорчилик билдиринг: – Қўнғироғингиз учун раҳмат. Кунингиз яхши ўтсин!

Leave A Comment