«Пандемия даврида ва пандемиядан кейин меҳмонхона бошқаруви» бепул вебинари

  • Home
  • Business
  • «Пандемия даврида ва пандемиядан кейин меҳмонхона бошқаруви» бепул вебинари

19 май куни «Пандемия даврида ва пандемиядан кейин меҳмонхона бошқаруви» мавзусида бепул веб-семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Марказий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари мутахассислари учун бўлиб ўтди:

  • Меҳмонхона эгалари / бошқарувчилари / сайёҳларни жойлаштиришнинг бошқа турлари;
  • Меҳмонхона бизнесига алоқадор бошқа компаниялар / ташкилотларнинг эгалари / раҳбарлари ;
  • Туризм бўйича кенгашлар ёки бошқа тегишли давлат идоралари.

Семинарда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

✔ Нима деб ўйлайсиз, Covid-19 пандемияси фонида сайёҳлик бизнеси қачон ўз йўлига тушади?

✔ Covid-19 пандемиясининг иккинчи ёки учинчи тўлқини бўлса нима бўлади? Сайёҳлик бизнесига нима бўлади?

✔ Пандемия пайтида меҳмонхона раҳбарияти нима қилиши керак? Пандемиядан кейинчи?

✔ Меҳмонхона раҳбарияти узоқ муддатли режа бўйича, иккинчи ёки учинчи тўлқинлар юз берса ёки жиддий муаммоларга дуч келса омон қолиш учун нима қилиши керак?

Ташкилотчилар:

  • Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси;
  • “Ипак йўли” Халқаро туризм университети;
  • Меҳмондўстлик Академияси;

• Central Asia & South East Asia International Tourism Research Centre (CASEA-InTouReC) (Uzbekistan, Singapore).

Leave A Comment